Маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкилий тузилмаси ва фаолиятида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилиб, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли лавозимлари жорий этилган эди.

Бу янгилик ва ўзгаришлар ҳудудлар ривожига хизмат қилдими? Аҳоли турмуш тарзи, ҳаётида ўз аксини топа олдими?  

«БИЗГА ИШОНИБ ТОПШИРИЛГАН ВАЗИФА КАТТА МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАЙДИ  

– Давлатимиз раҳбари биздан яхши натижалар кутган ҳамда келгусида ҳоким ва вазир лавозимларида бемалол фаолият кўрсата оладиган муносиб номзод бўла олишимизга ишонч билдирган, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани «Марказобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Акмалжан Қўчқоров. – Бугун одамларнинг дарду ташвиши, уларни қийнаётган муаммолар шахсан давлатимиз раҳбари эътиборида. Маълумки, фаолиятимизни самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш имконини берувчи ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар маълумотлар базалари билан интеграция қилинган «Онлайн маҳалла» платформаси яратилиб, ишга туширилган. «Онлайн маҳалла» платформаси орқали тегишли маълумотларни киритиш ва таҳлил қилиш имконияти яратилган.  

Бизга бириктирилган маҳаллани тўлиқ ўрганишимиз учун «хонадонбай» ўрганиш сўровномаси ва йиғма жадвал шакли ҳамда ҳар бир маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилди. Янги тизимнинг моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ва янгиликларни тезкор етказиш, маҳаллаларда кўтарилган масалаларни оператив ҳал этиш мақсадида расмий каналлар яратилган.  

Жорий йилнинг 9 ойи давомида биринчи босқичда 340 хонадон хатловдан ўтказилиб, улар ижтимоий-иқтисодий аҳволига кўра, тўртта тоифага ажратиб олинди. Хатлов натижасида 43 та хонадоннинг даромади камлиги ва меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари борлиги, 154 та оила доимий даромадга эга, лекин қўшимча даромад топиш истагида экани, 14 та хонадон ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги ҳамда 129 та оиланинг яшаш шароити яхшилиги аниқланди.  

Хатловда аҳолининг касб-ҳунарга ўқиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, кредит олиш ва бошқа истаклари ҳам ўрганиб чиқилди. 2022 йилда жами 961,0 миллион сўм миқдорида молиявий манбалар шакллантирилди.  

Маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, аҳолини барқарор даромад билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Натижада 69 нафар киши доимий ишга жойлаштирилди. 72 нафар аҳоли ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган бўлса, 7 нафар аҳоли якка тартибдаги тадбиркорликка ва 2 нафар аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. 10 нафар аҳолига ижара асосида ер ажратилди. Лидер тадбиркор “"CHEVAR-2022» ISHLAB CHIQARISH KOOPERATIVI билан ҳамкорликда маҳалладаги ишсиз фуқароларга тикув машинаси дастгоҳи берилгач, 17 нафар хотин-қиз бандлиги таъминланди.  

Жорий йилнинг 9 ойи давомида айнан ҳоким ёрдамчиларига берилган ваколат доирасида 29 та лойиҳага 721 миллион сўм имтиёзли кредит ҳамда бештадан ортиқ ишсизларга 16 миллион сўмлик субсидиялар ажратилди.   

«ИЛК ИШИМИЗНИ ИШСИЗЛАРНИ БАНД ҚИЛИШГА КЎМАК БEРИШДАН БОШЛАДИК»  

 Ҳамкасбларим билан фаолиятимизнинг илк кунларини маҳалламиздаги кам таъминланган, эҳтиёжманд, «Аёллар дафтари», «Темир дафтар» ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган оилаларни тадбиркорликка жалб қилишдан бошладик.   

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали нодавлат таълим муассасалари томонидан йўлланма орқали ишсиз аҳоли гул босилган газламалар ва чокли буюмлар тикувчиси, компьютер дизайн дастурлари, архитектура проэкт дастурчиси, пайвандловчи, қандолатчи, аёллар сартароши, тикувчилик, ёш болалар учун энага, тарбиячи ёрдамчи ва тадбиркорлик ва бизнес йўналишларига ўқитилди. 21 та кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди, ҳудуддаги 3 та тадбирколик субъектининг фаолияти тикланди.  

«МАРКАЗОБОД»НИНГ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ БEЛГИЛАБ ОЛИНГАН...  

– Туманда аҳоли турмуш даражасини кўтариш учун асосий драйвер йўналишлар белгилаб олинди, – дейди Акмалжон Қўчқоров.– Унга кўра, тумандаги барча маҳаллаларда чорвачилик, парранда, асаларичилик, иссиқхоначалик, деҳқончилик, боғдорчилик, хизмат кўрсатиш йўналишлари ривожлантирилади.  

Аниқланган муаммоларга ечим изланмоқда. Аввало аҳолига қулайлик яратиш учун маҳалладаги икки километр ички йўлга тош-шағал аралашмаси ташланди ва йўл ҳолати яхшиланди. 135 дона электр сим ёғочлари темир-бетон устунларига алмаштирилди. Маҳаллада тунги ёритгичлар ўрнатилди. Икки километр ичимлик суви тармоғи янгиланди. Жорий йилнинг 9 ойи давомида 275 метр ички йўлга қора қопламасли асфальт ётқизилди.  

Ижтимоий тармоқларда бу лавозим хусусида кўплаб муҳокамаларга дуч келаман. Кимдир бу вазифа жамият учун мутлақо фойда келтирмаганлигини гапирса, яна кимдир ҳоким ёрдамчилари ўзларига бириктирилган юмушларни тўлиқ адо эта олмаётганлигини айтиб нолишади. Аммо бу ташаббус келгусида мамлакат тараққиёти учун ўз натижасини кўрсатишига ишонамиз.  

Муҳайё Тошқораева ёзиб олди, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ёрдамчилари кимга, қандай ёрдам беряпти?