Ҳоким ёрдамчилари бугун нималар билан банд?
ҚИСҚА САТРЛАРДА...
Бугун мамлакатимизда маҳалла институти жамиятнинг долзарб бўғинига айланмоқда. Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда ўрни ва роли кун сайин ошаётган маҳаллалар ичига чуқур кириб боришни эса даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Президентнинг маҳалладаги вакиллари сифатида республикамиз бўйича 9 минг 309 нафар ҳоким ёрдамчилари иш бошлади ва уларга кўмак бериш учун вазирликлардан 300 нафар раҳбар-ходимлар хизмат сафарига юборилди.

СИРДАРЁ вилояти: Мирзаобод туман “Дунгариқ” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Х.Ишанқулов ёрдами билан имтиёзли кредит маблағи ҳисобига хизмат кўрсатиш йуналиши буйича яна битта тадбиркорлик фаолияти иш бошлади.
Шунингдек, “Ноқис” МФЙ Ўзбекистон кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Бобурбек Раҳмоновга ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси билан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 33 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилиб, бир дона мотороллер олиб берилишига амалий кўмак кўрсатилди.

НАМАНГАН вилояти: Уйчи туманидаги “Эзгулик” МФЙ да яшовчи Дилдора Абдужамилова ва Марғуба Алтаева хонадонларига ҳоким ёрдамчиси У.Йигиталиев ташаббуси билан оила эҳтиёжидан келиб чиқиб озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Республикаси: Тўрткул тумани “Марказобод” МФЙ ҳоким ёрдамчиси А.Қўчқоров тавсияси билан “Ёшлар дафтари”га киритилган Нилуфар Худойбергановага 10 сотих экин майдони очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага олиб берилди. Фуқаро Нилуфар Худойберганованинг таъкидлашича, мазкур ҳуддудда ўз-ўзини бандилигини таъминлаган ҳолда деҳқон хўжалиги ташкил этиб, сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар экишни режалаштирган.

Муҳайё Тошқораева,
ЎзА мухбири