Президент топшириғи – амалда

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида маҳаллаларда бандликни таъминлаш ва меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш, бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга алоҳида эътибор қаратиш каби масалалар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилганди.Бу жараёнда фуқароларни чет элда ишлашга тартибли ва хавфсиз жўнатиш, юртимизга қайтганларининг бандлигини таъминлаш, хорижда қийин вазиятга тушиб қолган юртдошларимизга кўмаклашиш бўйича ҳам қатор фикрлар илгари сурилган.  

Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур топшириқлар ижроси доирасида Қизириқда бўлиб, тумандан хорижга чиқиб меҳнат қилаётган, таълим олаётган ёшлар билан онлайн учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида уларнинг ота-оналари ҳам иштирок этди.  

Мамлакатимизда бандлик ва аҳоли даромадларини ошириб бориш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишига айланган. Бу масаланинг ечимини топиш учун ҳар йили йирик иқтисодий-ижтимоий дастурлар қабул қилиниб, янги лойиҳалар ишга туширилаётир. Бироқ хозирги даврда дунёда ишчи кучининг кўчиб юриши ҳам табиий жараёнга айланган. Бундай шароитда фуқароларни чет элга тартибли, хавфсиз жўнатиш юзасидан кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари хорижда меҳнат қилиш истагини билдираётганларни ривожланган давлатларга тартибли жўнатишни йўлга қўйган. Лекин айрим фуқаролар хорижга бориб, малака талаб қилмайдиган меҳнат шароити,  даромади турлича бўлган ҳолатда мустақил ишламоқда. Меҳнат миграциясининг тартибли бўлиши ва кафолатланган иш ҳақи билан таъминланиши учун Жанубий Корея, Германия, Буюк Британия сингари ривожланган давлатлар билан шартнома имзоланган.  

–Эндиликда четда меҳнат қилишни истаган юртдошларимизни “Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилмоқда, –деди вилоят ҳокими онлайн мулоқотда. –Шу асосида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси хорижда меҳнат қилмоқчи бўлганларни аниқлаб “Онлайн маҳалла” платформасига киритади. Улар хориждаги иш берувчилар танловларида иштирок этади. Касбий малакаси йўқ ва хорижий тилларни билмайдиганлар касбга йўналтирилиб, хорижий тил ўргатилади. Меҳнат миграциясидан қайтганларнинг бандлигини таъминлаш учун Сайхунобод тажрибаси асосида уларга молиявий кўмак берилиб, даромад топишига қулай имкониятлар ҳам яратиб бераяпмиз.

Маълумотларга кўра, Қизириқ туманидан хорижда 2 минг 860 дан ортиқ фуқаро меҳнат қилмоқда. Вилоят раҳбари меҳнат мигрантлари билан учрашувда мамлакатимизда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар, яратилаётган иш ўринлари, меҳнат миграциясидан қайтганларнинг бандлигини таъминлаш учун Сайхунобод тажрибаси асосида кўрсатилаётган эътибор ва молиявий кўмак ҳақида атрофлича маълумот берди. Уларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифларини тинглади. Меҳнат мигрантларининг ота-оналари билан мулоқот қилди.

Шу куни вилоят ҳокими туманда меҳнат миграциясидан қайтганларнинг бандлигини таъминлаш учун Сайхунобод тажрибаси асосида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, томорқасида маҳсулот парваришлаётган, маҳалласида ўз бизнесини йўлга қўйган собиқ меҳнат мигрантлари билан суҳбатлашди.

Халқабод маҳалласида яшайдиган Зиёдулла Шодмонов Россия Федерациясида меҳнат қилиб, уйига қайтди. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан суҳбат чоғида у имконият бўлса, хорижга чиқмай, шу ернинг ўзида меҳнат қилиш истаги борлигини маълум қилди. Унинг таклиф ва ғояларини тинглаган ҳоким ёрдамчиси молиявий қўллаб-қувватлади. Тижорат банкидан 90 миллион сўм кредит олиб, автомобиларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси очишига кўмаклашди.

–Яқинларимдан олисда меҳнат қилишимга ҳеч қандай эҳтиёж қолмади, –дейди Зиёдулла Шодмонов. –Мана, ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан ўзим яшайдиган ҳудудда ўз бизнесимни йўлга қўйиб, тўрт кишининг бандлигини таъминладим. Аслида чуқур ўйлаб қарасангиз, юртдан узоқда тинмай меҳнат қилиб, топадиган даромадни ўзимизда ҳам ишлаб топса бўлар экан. Ишим яхши юришиб кетди. Кўрсатаётган хизматларимиздан мижозлар ҳам хурсанд. Оилам бағрида яшаб, рўзғорга даромад олиб келаётганимдан яқинларимнинг ҳам кўнгли хотиржам. Бундай қулайлик яратган давлатимиздан беҳад миннатдорман.

Вилоят ҳокими томорқада эртаги маҳсулот етиштириб, яхши даромад топаётган қизириқликларнинг иш жараёнларини кўздан кечирди. Уларнинг даромадлари ва ўзи туғилиб ўсган гўшада ҳаётидан рози бўлиб яшаётганини эшитиб, мутасаддиларга меҳнат миграциясидан қайтаётган ёшлар бандлигини таъминлашга шу тажриба асосида яқиндан кўмаклашиш юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди.  

Холмўмин Маматрайимов,

              ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким меҳнат мигрантлари билан онлайн мулоқот қилди