Ҳоким ва маҳаллий кенгаш раиси лавозимлари бир-биридан ажратилиб, эндиликда ҳоким маҳаллий кенгаш раиси бўла олмаслиги қонун асосида мустаҳкамланмоқда.

Халқ депутатлари кенгашларига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, у ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга ошириши белгиланмоқда.

Бу “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган.  

Сенат ялпи мажлисида кўриб чиқилган мазкур қонунга кўра, халқ депутатлари кенгашлари ва ҳокимлар томонидан қабул қилинадиган ҳужжатларни Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги талаб ҳам мустаҳкамланмоқда. Бунда, ушбу тизимда рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатлар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади ҳамда ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.

Қонун билан вилоят, туман, шаҳар ҳокими ваколатлари ва вазифаларига айрим ўзгартиришлар киритилиб, уларга кўра, ҳоким ўз номзодини кўриб чиқишда маҳаллий кенгашга ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши белгиланди. 

Қонунда маҳаллий кенгаш раиси ваколатлари кенгайтирилиб, “Кенгаш сўрови” ва “Кенгаш текшируви” институтлари жорий этилиши назарда тутилмоқда. Қонун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг янада самарали ва демократик тизимини яратишга хизмат қилиши таъкидланди.

Сенаторлар маъқуллаган қонун маҳаллий кенгашларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органи сифатидаги ролини кучайтириш, ҳокимлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг халқ олдидаги масъулиятини ошириш, ҳудудий муаммоларни янада самарали ҳал этишга хизмат қилади. 

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким маҳаллий кенгаш раиси бўла олмаслиги қонунда мустаҳкамланмоқда