Ходимларнинг ойлик маоши тўлаб берилди
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси биринчи бандига асосан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини ўринбосарлари ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган фуқаролар штат бирликлари қисқариши туфайли ишдан бўшатилгани бўйича мурожаатлар қабул қилинган.
Туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ходимларнинг бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси (иш қидирувчи сифатида рўйхатда ўтгани сабабли), ишсизлик давридаги иккинчи ва учинчи ойлик учун пуллик компенсация маблағлари шу кунгача тўлаб берилмай келаётгани аниқланди.
Ўрта Чирчиқ тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Шохрухмирзо Қўзиевнинг таъкидлашича, Меҳнат кодексининг 67-моддасида меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра, бекор қилинганда моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлар назарда тутилган. Агар ходим юқоридаги асослардан бири билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан 3 ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади. Яъни ходимга 2 ойлик пуллик компенсациядан ташқари 3-ой учун агар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, бир ойлик компенсация пулидан ташқари иккинчи ва учинчи ойлар учун ҳам ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда тўлаб берилиши керак.
Туман адлия бўлими Инсон ҳуқуқлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси ташаббуси билан фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатлари тикланиб, 20 миллион сўмдан зиёд ойлик маошлари қайтариб берилди.
А.Мусаев, ЎзА