
Термиз шаҳридаги Давлат хизматлари агентлиги, Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқининг "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш" қўшма лойиҳаси доирасида Давлат хизматлари агентлиги ва унинг марказлари ҳамда давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилот ходимлари учун "Ходимларнинг кўникма ва малакасини ошириш" мавзуларида семинар-тренинг ташкил этилди.
Аҳолининг заиф қатламига давлат хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган 3 кунлик семинарга маҳаллий ҳокимлик, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда ёшлар, аёллар, кексалар ва имконияти чекланган шахслар билан ишлайдиган муассаса вакиллари жалб этилди.
Тренингда иштирокчиларга Латвиянинг “Марта” маркази тажрибаси намуна тариқасида келтирилди. Самарали ва қизиқарли тренингда иштирокчилар ўз фаолиятига доир билим ва кўникмасини оширди.
Семинар-тренинг якунида иштирокчиларга ташкилотчиларнинг махсус сертификати тақдим этилди.
[gallery-4553]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА