Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2021 ва 2022 йиллар давомидаги 4 дона ижро варақасига асосан, қарздор “Нукус полиграф комбинати” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи мазкур жамиятнинг 3 нафар ходими фойдасига 50 миллион сўмдан зиёд иш ҳақларини ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро варақалари Мажбурий ижро бюросининг Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор жамиятнинг ҳисоб рақамига банд солинган ва тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, жавоблари олинган. Қарздорнинг номида Нукус шаҳри  Қорақалпоғистон кўчасида жойлашган кўчмас мулки аниқланиб, давлат ижрочиси томонидан хатловга олинди. Шунингдек, қарздор жамият раҳбари қарздорликни берилган ихтиёрий муддатда тўламаганлиги сабабли, тегишли тартибда маъмурий жавобгарликга тортилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ҳақдорларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланди.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ходимларнинг иш ҳақлари ундириб берилди