Ходимларга сиёсий тушунчалар берилди
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида “Сиёсий-маърифат соати” тадбири бўлиб ўтди.
Замонавий сиёсий-ижтимоий жараёнлардан хабардорликни ошириш, ходимлар онгида фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда аввало, давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 16 июнда ўтказилган видеоселектор йиғилиши мазмун-моҳияти ҳақида батафсил ахборот берилди.

Унда халқ билан мулоқотнинг янги босқичга олиб чиқилгани, ижро-интизоми, шахсий жавобгарлик ва давлат хизматчисининг масъулияти борасида танқидий таҳлиллар келтирилди. Айниқса, вилоят ва туман ҳокимликлари, вазирлик ҳамда идораларнинг халқ дард-у ташвишларини вақтида ва жойида ҳал этиш бўйича масъулияти кучайтирилгани алоҳида таъкидланди.
Тадбирда қайд этилганидек, мазкур “Сиёсий-маърифат соати” сингари муҳим ташаббуслар ходимларнинг сиёсий саводхонлиги ва фаоллигини оширишга хизмат қилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА