Ходим ишга қайта тикланди
Ишдаги айрим камчиликлар ва бошқа сабаблар билан “Ҳудудгаз Самарқанд” филиали 2021 йил 3 декабрда “Тойлоқтумангаз” газ таъминоти бўлими суюлтирилган газ бўйича хизмати бошлиғи Х.О. билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.
Ходимга бошқа интизомий чора кўрса ҳам бўларди. Аммо, филиал масъуллари бундай йўл тутмади. Кейинчалик Х.О. ишдан ноқонуний бўшатилгани ва вазифасига тиклашни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига мурожаат қилади.
– Даъво қаноатлантирилди ва суднинг 2023 йил 14 апрелдаги қарорида фуқаро Ҳ.О.ни “Ҳудудгаз Самарқанд” филиали “Тайлоқтумангаз” газ таъминоти суюлтирилган газ бўйича хизмати бошлиғи вазифасига ишга тиклаш белгиланган, – дейди Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси Дилшод Абдуғаниев. – Ушбу қарор бизнинг иш юритувимизга келиб тушганидан сўнг, унинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ҳудудгаз Самарқанд” филиалига мурожаат қилдик. Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 2023 йил 19 май куни ушбу фуқаро ишга тиклангани ҳақида филиал бошлиғининг буйруғи чиқди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА.