Сирдарё вилоятининг Ховос туманида Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари учун янги қуриб битказилган 3 қаватли 27 хонадонга мўлжалланган хизмат уйларини ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Акмалжон Маҳмудалиев, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
[gallery-17796]
Акмалжон Маҳмудалиев янги хонадонларнинг калитини топширар экан, давлатимиз раҳбари томонидан ҳарбий-маъмурий секторга белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида барпо этилган бу янги уйлар ҳарбийларимизнинг руҳини кўтариб, кучига куч қўшиши, ўз хизмат вазифаларини хотиржам, кўнгиллари тўқ бўлиб бажаришига, янада садоқат ва ватанпарварлик ҳисси билан жонажон Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашида муҳим омил бўлишини таъкидлади.
Меҳмонлар янги уй эгалари хонадонида бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуришди.
Ш.Суяров,Ш.Ортиқбоев,(сурат) ЎзА мухбирлари