Урганч шаҳрида бошқарув сервис компаниялари раҳбарлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Бошқарув сервис компанияси — кўп хонадонли битта ёки яқин, зич жойлашган, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер участкаси билан қамраб олинган бир нечта уйдаги хусусий турар жойлар мулкдорларининг бирлашмаси бўлиб, улар хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этиладиган нотижорат ташкилоти ҳисобланади. Бугунги кунда Хоразм вилоятида 34 та бошқарув сервис компаниялари аҳолига хизмат кўрсатмоқда.  

[gallery-24553]

Мулоқотда Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасида назорат инспекцияси масъул ходимлари ҳамда 30 дан ортиқ бошқарув сервис компаниялари иштирок этди.  

–БСК раҳбарларининг фикрларини тинглар эканмиз, уларни қийнаб келаётган муаммолар ҳали кўп эканлиги маълум бўлди, – дейди Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вакил девони шўъба мудири Абдулла Болтаев. – Жумладан, Хоразм вилоятида ҳам БСК билан коммунал корхоналар ўртасида кечадиган муносабатларда аниқлик йўқ. Улар ўртасида тузилган шартномаларда ҳам турли камчиликлар мавжуд. Бундай камчиликлар энг аввало иш унумдорлигини пасайтиради. Шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатининг ёмонлашувига олиб келади.  

Мазкур соҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги тизимли муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган тадбирда бошқарув сервис компаниялари томонидан хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, уларни малакали мутахассислар билан таъминлаш, инфраструктурага хизмат кўрсатувчи коммунал соҳа ташкилотлари билан шартномавий муносабатларни тартибга солиш каби масалалар ўртага ташланди.

Билдирилган фикрлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/6YrLCmN5MYY?si=TxGsPjf6nzbaly1x" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Аҳмаджон Шокиров,  

Беҳзод Саидов (Сурат, видео),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хизмат кўрсатиш сифати яхши бўлса....