26 апрель куни Тошкент давлат шарқшунослик университети раҳбариятининг Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь билан онлайн шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Хитой элчихонаси университетга беғараз ёрдам сифатида кенг экранли телевизорлар, ноутбуклар, Wi-Fi роутерлардан иборат 15 минг АҚШ долларига тенг моддий-техника ускуналарини тақдим этди.

ТДШУ ректори Гулчеҳра Рихсиева мазкур техникалар яқинда Хитойнинг бир қатор ҳамкор университетлари билан биргаликда очилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон-Хитой гуманитар алмашинув марказига берилишини таъкидлаб, Хитой элчихонасига ўз миннатдорлигини билдирди.

Учрашув давомида ТДШУ ва Хитой элчихонаси ўртасида таълим, илм-фан ва маданий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Хитой ҳамкор университетлари билан илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, хитойшунослик соҳаси бўйича Хитой университетларидан олимларни ТДШУ ўқув жараёнига жалб этиш, соҳа бўйича замонавий ўқув адабиётлари билан таъминлаш, 2021-2022 ўқув йилидан Хитой ҳамкор университети билан икки дипломли таълим йўналишини жорий қилиш каби масалалар қамраб олинди.

Шу билан бирга, ТДШУ қошидаги Конфуций институти олдида турган истиқболли вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

– ТДШУ қошидаги Конфуций институти дунёда ташкил этилган биринчи Конфуций институти бўлиб, ушбу даргоҳ ўз етакчилигини сақлаши учун элчихонамиз доимий қўллаб-қувватлайди, – деди Цзян Янь.

Маълумот ўрнида, ТДШУда хитойшунослик соҳаси 70 йиллик тарихга эга. 2014 йилда Марказий Осиёдаги илк хитойшунослик факультети айнан шу даргоҳда ташкил этилган. Ҳозир мазкур факультетда хитой тили ва адабиёти, Хитой тарихи, фалсафаси, иқтисодиёти, сиёсати бўйича мутахассислар тайёрлаб келинмоқда.

Пандемияга қадар ҳар ўқув йили ТДШУ ва университет қошидаги Конфуций институти ўқув жараёнига хитой тили ва адабиёти бўйича Хитойдан 10 га яқин волонтёр-ўқитувчилар жалб қилиб келинган. Шу билан бирга, университетнинг 25 нафар талабаси грант асосида Хитой олий таълим муассасаларига 1 йиллик стажировка ўташга юбориб келинди.

Элёр Маҳмудов,

ТДШУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойшунослик соҳасини ривожлантириш элчи нигоҳида