Кучли ёмғир Хитойнинг Гуйжоу музофотида кучли тошқин келтириб чиқарди. Натижада инфратузилма вайрон бўлди, ўн минглаб аҳолини фавқулодда эвакуация қилишга тўғри келди.

“Синьхуа” ахборот агентлиги хабарига кўра, мамлакат жануби-ғарбида содир бўлган табиий офатдан сўнг 80 000 дан кўп одам, Жунцзян туманида 48 900, Цунцзян туманида 32 000 киши вақтинча кўчирилган.

Расмийлар сув тошқинига қарши курашда фавқулодда чоралар кўриш даражасини энг юқори даражага кўтарди. Кўп зарар кўрган ҳудудлардан эвакуация қилинганларни вақтинча жойлаштириш марказлари ташкил этилган.

– Саньду-Шуй автоном округидаги тез юрар йўл кўприги қисман қулаган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда тошқин туфайли 80 000 одам кўчирилди