ХХР таркибида ядровий унсурлар бўлмаган водород бомбасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда “South China Morning Post” нашри хабар тарқатган.

– Ўтган ой эълон қилинган ҳисоботга кўра, ҳеч қандай ядровий моддасиз икки килограммли бомба портлатилди, – дейилган ҳисоботда. – Натижада бир неча сонияда 1000 даражадан юқори ҳароратда оловли шар ҳосил бўлди. Бу айни ҳолатда тротил портлагандагидан 15 баробар кучли.

Таъкидланишича, Миллий кемасозлик корпорацияси 705-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган мазкур қурилмада магний гидридининг кимёвий бирикмасидан фойдаланилган.

Апрель ойи бошида ташқи ишлар вазири Ван И “РИА Новости”га берган интервьюсида Хитой ўз ядровий мудофаа стратегиясига содиқлигини билдириб, қуролланиш пойгасига киришиш ниятида эмаслигини айтган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой ядросиз водород бомбасини синовдан ўтказди