Хитой Украина масаласида бетараф
Хитой Россияга қарши санкцияга қўшилмайди, Украина масаласида бетараф позицияни сақлайди, деди Хитой ижтимоий-иқтисодий тадқиқот маркази раҳбари Андрей Островский.
Бу ҳақда “РИА Новости” маълум қилди.
Ғарб Хитой ҳукуматини Украинадаги вазиятга нисбатан бетарафлик танлов эмаслигига ишонтиришга уринмоқда. Бу давлат келишувда етакчи роль ўйнаш имкониятига эга, деди бир кун аввал АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд.
“Хитой ҳеч қандай ҳолатда Россияга қарши санкцияга қўшилмайди, Украинадаги низога нисбатан бетараф бўлиб қолади. Ахир, биз 20 йил муддатга яхши қўшничилик муносабати тўғрисидаги шартномани имзолаганмиз. Ушбу ҳужжат яна 5 йилга узайтирилди. Бундан ташқари, яқинда яна иккита муҳим шартнома кучга кирди. "Пекин, одатда, бундай келишувларни бузмайди, воқеалар ривожини диққат билан кузатиб боради", дейди марказ раҳбари.
Островскийнинг фикрича, "Пекиннинг муҳим халқаро муаммоси бор - Тайвань. АҚШ, барибир, у ерга қурол-яроғ етказиб беради. Бу 80-йиллар (ўтган асрнинг – таҳририят)даги келишувга зид ".
"Шундай қилиб, Пекин, аслида, Ғарбнинг Россияга қарши санкцияга қўшилиш зарурати ҳақидаги ҳар қандай чақириғини хушмуомалалик билан эътиборсиз қолдиради", деди у.