Жиззах политехника институтида Хитойнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Сузҳоу (Suzhou) технологиялар университети вакиллари иштирокида муҳим илмий-академик учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур ташриф икки давлат ўртасида таълим ва фан соҳасида изчил ривожланаётган ҳамкорликнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Учрашувда Сузҳоу технологиялар университети халқаро ҳамкорлик бўлими директори Ху Жингжинг ҳамда профессор-ўқитувчилар Ли Миао, Ҳоу Ҳаилонг ва Сонг Жинглианг қатнашди. Меҳмонлар қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган талабалар билан мулоқот қилиб, икки олий муассаса ўртасидаги ҳамкорликка бағишланган тадбирда иштирок этдилар.

Мулоқот жараёнида қўшма таълим дастурларининг мазмуни ва истиқболлари, академик алмашинувни кенгайтириш, таълим сифатини халқаро стандартлар асосида ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Айниқса, талабалар учун яратилаётган халқаро таълим имкониятлари, илмий тажриба алмашинуви ва замонавий билимларни ўзлаштиришга хизмат қиладиган механизмларга алоҳида эътибор қаратилди. Бу омиллар ёш мутахассисларни рақобатбардош кадр сифатида тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.

Очилиш маросимидан сўнг Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган делегация аъзолари билан Жиззах политехника институти раҳбарияти ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. Унда институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори М.Очилов, Халқаро бўлим бошлиғи М.Эшқулов ҳамда Қўшма таълим дастурларини мувофиқлаштирувчи бўлим бошлиғи ўринбосари А.Ортиқовлар иштирок этишди.

Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, янги таълим йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.  

Учрашув якунида томонлар бир-бирларга эсдалик совғаларини беришиб, дўстона ва ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга тайёр эканини тасдиқладилар.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой – Ўзбекистон таълим ҳамкорлиги: янги босқич