Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан “Бир макон бир йўл” учинчи халқаро форуми якунига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда Элчи Юй Цзюнь форум натижалари, Ўзбекистон Президентининг маросимдаги иштироки ва илгари сурган ташаббуслари ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг мамлакатимизда муваффақиятли фаолият олиб бораётган Хитой компаниялари тақдимоти ўтказилди.

– Хитой қайта тикланувчи энергия манбалари, инновация, минтақалараро алмашинув бўйича алоқани кенгайтиришдан, юқори сифатли ўзбек маҳсулотлари импорти оширилишидан манфаатдор, – деди ХХРнинг Ўзбекистондаги элчиси Юй Цзюнь. – Шу мақсадда бугунги тадбирда мамлакатимизнинг “China CAMC Engineering”, “China Energy International”, “Group Central Asia”, “Harbin Electric International Co., Ltd”, “Huavey Tech Investment Tashkent” каби йирик компаниялар вакиллари ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказишди.

Дипломат таъкидлаганидек, Хитой раиси Си Цзиньпин таклифига биноан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев “Бир макон бир йўл” учинчи халқаро ҳамкорлик форумида иштирок этди. Президентимиз тадбирнинг очилиш маросида қатнашиб, яшил тараққиёт бўйича олий даражадаги форумда биринчи бўлиб нутқ сўзлади. Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиёда иқлим ўзгариши билан боғлиқ жиддий муаммоларга халқаро жамоатчилик эътиборини қаратди, “Яшил ипак йўли” ташаббусини қўллаб-қувватлади, халқаро ҳамкорлик доирасида ушбу лойиҳани кенгайтириш, бу йўналишда қатор аниқ чоралар амалга оширишни таклиф қилди.

– Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида янги Ўзбекистонни барпо этиш кун тартибида экология ва атроф-муҳитни асраш масалалари муҳим ўрин эгалламоқда, яшил энергетикани фаол ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, – деди жаноб Элчи. – Ўзбекистон раҳбарининг нутқи яшил тараққиётга интилиш муҳимлигини, бутун инсониятнинг эртанги куни учун масъулиятни акс эттирадики, буни Хитой томони юқори баҳолайди. Нутқда илгари сурилган ташаббуслар “Макон ва йўл” доирасида яшил тараққиётга эришиш борасидаги Пекин ёндашувига ҳамоҳанг.

Президент Мирзиёев бир йилда Хитой раиси Си Цзиньпин билан икки бор учрашди. Бу гал ҳам етакчилар ўртасида ҳамкорлик бўйича янги келишувларга эришди, икки томонлама муносабат бўйича режалар ишлаб чиқилди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланмоқда. Ҳудудлар ўртасида алоқа фаоллашган. Охирги ойларда Ўзбекистонга Шинжон-Уйғур мухтор тумани, Шаньдун, Шэньси, Цзянсу ва Цзянси музофотлари делегациялари ташриф буюрди. Маданий-гуманитар алоқа ва таълимдаги алмашинувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

[gallery-14274]

Элчи Юй Цзюнь савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўрта муддатли дастурни тўлақонли амалга ошириш, устувор йўналишларда лойиҳаларни илгари суриш, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини тезроқ ишга тушириш учун шароит яратиш зарурлигини қайд этди. Расмий Пекин янада кўпроқ ўзбек талабаларини қабул қилишга, стипендиялар сонини оширишга тайёрлиги билдирилди.

Тадбирда ўзаро маданият марказлари таъсис этилишини тезлаштириш, “Лубань” устахонасини очиш, камбағалликни қисқартириш йўналишида ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашишни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди. Дипломат Хитой Ўзбекистон билан Сиань саммитида эришилган келишувларни изчиллик билан амалга оширишга бел боғлаганини ҳам қўшимча қилди.

Гўзал Сатторова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой Ўзбекистон билан алоқани кенгайтириш тарафдори