Хитой орбитага "Тяньхэ" базавий модулини учирди
Хитой Ер теграсидаги қуйи орбитага ўзининг “Тяньгун-3” орбитал станцияси учун "Тяньхэ" базавий модулини муваффақиятли учирди. "Чанчжэн-5В" ракета ташувчиси Хайнань оролидаги Вэньчан космодромидан 22 тонналик юк билан муваффақиятли парвоз қилди.
“Дойче Велле” хабарига кўра, Хитой миллий космик бошқармаси шу ҳақда маълум қилган. Хитой раиси Си Цзиньпин мазкур лойиҳанинг илмий-техник аҳамиятини юксак баҳолаб, “Хитой космик станциясини яратишга алоқадор бўлган мутахассислар инновация ва мустақиллик руҳиятини янада юксалтирмоқда”, деб таъкидлади.