Хитой давлат компанияси “Dongfang Electric Corporation” дунёдаги энг баланд денгизда 18 МВт қувватга эга шамол турбинаси қурилиши тугалланганини эълон қилди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, янги қурилма йилига 72 ГВт/соат тоза энергия ишлаб чиқара олади. Бу шарқий соҳил эҳтиёжи ва мувозанатини ғарбий ҳудуд қуёш энергияси билан таъминлаш имконини беради.

Бинобарин, ғарб экспертлари ўта кучли шамол турбинаси яратиш борасида Хитойдан ўрнак олишга шошилмасликдан огоҳлантирмоқда. Таъкидланишича, бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас.

Хитой, аксинча, шамол энергиясини 2060 йилдан кейинги углеродсиз қувват кун тартибининг асоси сифатида билади. Ўтган йилдан бошлаб мамлакатда атиги бир кун ичида 16 МВт қувватга эга шамол генератори ясаш технологияси ишлаб чиқилди. Натижада қурилмани ўрнатиш жараёни сезиларли даражада тезлашди.

Янги ўрнатилган навбатдаги шамол турбинаси диаметри 260 метр, яъни еттита стандарт футбол майдонидан каттароқ ҳудудни эгаллаган роторга эга. Табиийки, айлана қанча кенг бўлса, шунча кўп энергия ҳосил қилади.

Хитой келажакда қуввати 22 МВт, Эйфель минорасидан баландроқ ва айланаси 310 метрли ротор билан ишлайдиган шамол турбинаси яратишни режалаштирган. Бу лойиҳа ҳали ишлаб чиқиш жараёнида.

Тан олиш керак, ХХР экология соҳасида улкан мақсадлар сари интилиб, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш бўйича сезиларли ютуқларга эришмоқда.

Г.Сатторова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой дунёдаги энг кучли денгиз шамоли турбинасини ўрнатди