Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси аъзоси, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Лю Цзяньчао бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов билан учрашув аввалида ҳар икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро ишонч ва дўстона муносабатлари туфайли Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик стратегик даражага кўтарилгани алоҳида таъкидланди.

Давлат хизматчиларининг малакасини ошириш борасидаги икки томонлама ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, Лю Цзяньчао икки томонлама муносабатларда эришилган муваффақиятларни юқори баҳолаб, Хитой томони Ўзбекистон билан барча соҳаларда, жумладан, давлат хизматчилари малакасини ошириш борасидаги фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Шундан сўнг, Академия мажлислар залида профессор-ўқитувчилар ҳамда тингловчилар иштирокида бўлиб ўтган мулоқот давомида йиғилганларга Ўзбекистон - Хитой муносабатлари ҳамда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой делегацияси Давлат бошқаруви академиясига ташриф буюрди