“РИА Новости” хабарида келтирилишича, хитойлик сиёсий шарҳловчи Алекс Ло Вашингтон йўл қўйган кенг миқёсли хатоларни санаб ўтган.
Унинг “South China Morning Post” учун ёзган мақоласида, жумладан, Владимир Путинни Россияда қўллаб-қувватловчилар Жо Байденнинг Штатлардаги тарафдорларидан кўпроқ экани ҳақида фикр билдирган.
“Озиқ-овқат маҳсулотлари ва бензиннинг қимматлашувига дуч келган америкаликлар яқинда Байдендан воз кечади”, деб тахмин қилади Ло.
Бундан ташқари, у АҚШнинг Хитой билан муносабатига доир стратегиясини ҳам нотўғри деб ҳисоблайди.
Унингча, Вашингтон ўзининг глобал стратегик хатосини жуда кеч англаб, эндиликда Россия, Хитой ва Эроннинг дўстона муносабатига раҳна солмоқчи. Ло Украинадаги амалиёт бўйича Пекиннинг Москвага таъсир ўтказиши бўйича “АҚШ эртаги”дан ҳайратга тушишини таъкидлаган.