Ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бухоро шаҳар кенгаши таркибида ўз атрофига 14 минг 856 нафар партия аъзосини бирлаштирган 98 та бошланғич партия ташкилоти бўлиб, айни кунларда пухта тайёргарлик кўрилган ҳолда муҳим сиёсий жараён – ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.
Аксарият йиғилишлар танқидий руҳда ўтказилиб, ўтган давр мобайнида йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинмоқда. Йиғилишларда қуйи бўғин фаоллари нафақат етакчилар ҳисоботига, балки 2024 йил иш режасига ҳам жиддий ёндашиб, ўзларининг ўринли таклиф ва тавсияларни билдирмоқда.

Ана шундай йиғилишлардан бири вилоят марказидаги “Совға устозодаи зардўзон” оилавий корхонаси ҳузуридаги бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтди.
Моҳир ҳунарманд, Ўзбекистон Республикаси халқ устаси фахрий унвони соҳиби Бахшулло Жумаев раҳбарлигидаги мазкур бошланғич партия ташкилоти ўз атрофига 10 га яқин ЎзЛиДеП аъзосини бирлаштирган бўлиб, ҳисобот даврида улар барча ижтимоий-сиёсий жараёнда фаол иштирок этди. Бухоро ҳунармандларини қийнаб келаётган бир қатор муаммоларга ечим топишда депутатларга яқин кўмакчи бўлди.

–-Корхонада кейинги пайтда устоз-шогирд анъанаси асосида иш олиб борилиб, ҳудуддаги ишсиз ёшлар ҳамда аёлларга зардўзликнинг сир-асрорлари ўргатилмоқда, –дейди бошланғич партия ташкилоти раҳбари Бахшулло Жумаев. –Бугунги кунда моҳир зардўзларнинг кўплаб иқтидорли шогирдлари мустақил равишда фаолият олиб бормоқда. Бошланғич партия ташкилоти аъзолари томонидан тайёрланган турли хил зардўзлик буюмлари қатор хорижий давлатларда ўтказилган кўргазмаларда юқори баҳоланиб, шу тариқа Бухоро зардўзлик мактаби довруғи янада ошмоқда.

Йиғилишда бошланғич партия ташкилоти раисининг ҳисобот давридаги фаолияти бўйича ахбороти тингланиб, у ижобий баҳоланди ва қуйи бўғин етакчилигига Б.Жумаев қайта сайланди.
Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида партиянинг ҳисобот- сайлов йиғилишлари давом этмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири