Хиросимада бомба портлатолмаган соат сотилди
1945 йил 6 августда Хиросимага атом бомбаси ташлангач, вайрона орасидан топилган соат Бостондаги кимошди савдосида 31 113 долларга харид қилинди, деб ёзган “Kazinform” агентлиги.
Аукцион уйи вакиллари буюм айнан кимга насиб этганини айтгиси келмади.
Инсонпарварлик лойиҳасида қатнашган британиялик аскар харобадан топиб олган мазкур соат кўрсатгичлари 8:15 да тўхтаган.

Аукционга қўйилган бошқа буюмлар орасида Хитой етакчиси Мао Цзэдун имзолаган “Кичик Қизил китоб” нусхаси, Жорж Вашингтон имзоси билан тасдиқланган тақдимнома, “Aполлон-11” Ой модулини тайёрлашга оид назорат рўйхати ҳам бор эди.