Диёримизда олтин куз фасли. Азал–азалдан ушбу давр пишиқчилик, мўл ҳосилни йиғиш ва сарфланган меҳнат самарасини кўриш мавсуми ҳисобланади.
Ушбу фаслда ризқу- рўзимиз ва оқ олтинимиз бўлган пахтани териш ишларига киришилади. Йил бўйи фермер ва деҳқонларнинг тинимсиз меҳнатларидан етилган ҳосилни йиғиштирадиган пайт келди. «Ҳашар элга ярашар» деганларидек, ҳар биримиз далалардаги ҳосилни нес – нобуд қилмасдан йиғиш ишларида муносиб ҳиссамизни қўшишимиз керак.
Деҳқоннинг баракали касби туфайли халқимиз дастурхони тўкин бўлади. Жаннатмакон диёримизнинг меҳнаткаш бободеҳқонлари, миришкор боғбонлари, серғайрат фермерларимиз ва қишлоқларимиздаги тиним билмас барча меҳнаткашлар йиғим – терим мавсумига жиддий ҳозирлик кўришди. Бунда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
2022 йилда қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун биринчи теримда 1500 сўмдан, иккинчи теримда 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг август ойи бошидаги маълумотларига қўра, жорий йилда Ўзбекистонда етиштирилган 1 тонна ўрта тола навли пахта хомашёсининг минимал нархи ҚҚС билан бирга 10 млн 25 сўмни, 1 тонна ингичка тола навли пахта хомашёсининг минимал нархи ҚҚС билан бирга 15 млн 120 минг сўмни ташкил этади.
Фермерлар кенгаши тизими ходимлари томонидан жорий йил пахта теримига уюшмаган аҳолидан 1 млн 274 минг 736 нафар теримчиларни жалб этишда тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бормоқда.
Пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик мақсадида 18 ёшга тўлмаган ёшларни терим далаларига чиқмаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
2022 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом-ашёсини нес-нобуд қилмасдан йиғиб териб олишда ҳамда пахта қабул қилиш масканларига пахтанинг сифати, намлиги ва бошқа талаблари асосида қабул қилинишини назорат қилиш бўйича Республикамизнинг барча туманларида арбитраж гуруҳларига бухгалтерия маркази ходимларидан ҳар бир пунктга 2 нафардан жами 297 нафар ходим жалб этилди.
Пахта йиғим-терими мавсумида фермер хўжаликлари томонидан 140 га яқин мурожаатлар келиб тушганлиги ва ушбу мурожаатлар ҳудудий кенгашларнинг юристлари ва ходимлари томонидан ўрганилиб, мавжуд муаммолар жойида ўз ечимини топиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Пахта теримчиларга яратилган шароитлари ва пахтанинг терим сифатини назорат қилиш бўйича ҳудудларда фермер хўжаликларига амалий кўрсатмалар бериб келмоқда.
Отряд сифатида шакллантирилган 29 минг 459 та фермер хўжаликлари ва 134 та кластер корхоналари раҳбарлари томонидан терим мавсумининг охирига қадар иш ташкил қилиш, теримчиларга шарт-шароитлар яратиш ва етиштирилган ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан йиғиб-териб олиш бўйича шартномалар тузилишида иштирок этиб келмоқда.
Терим мавсумида ҳудудий кенгашлар томонидан фермер хўжаликлари далаларида пахтани яхши терган илғор теримчиларни рағбатлантириш орқали терим унумдорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда.
Қорқалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кенгаш раислари туманларига пахта теримини уюшқоқлик билан ўтказиш учун масъул этиб бириктирилган, масалан (Андижон вилояти кенгаши раиси Бўстон туманига, Жиззах вилояти кенгаши раиси Пахтакор туманига, Хоразм вилояти кенгаш раиси Янгибозор, Боғот туманларига, Наманган вилоят кенгаши раиси Янгиқўрғон ва Поп туманларига пахта теримини уюшқоқлик билан ўтказишни ташкил этиш учун бириктирилган).
Ҳар бир ҳудудда бухгалтерия ҳисоби ва хисоботини юриитиш маркази ходимлари томонидан фермер хўжаликлари ва теримчиларнинг ҳар 5 кунда пахта пулларини тўлаб берилишида иштирок этиб фермер хўжаликлари раҳбарларига амалий кўмак бириб келинмоқда.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши
мутахассиси М.Турдиев