“Ҳиндистон вақти” (Hindustan times) нашри келтиришича, ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штайе билан телефон орқали мулоқот қилиб, Нью-Деҳлининг Фаластин давлатига нисбатан позицияси ўзгармаганини тасдиқлади.
– Мен Ҳиндистоннинг Фаластин бўйича узоқ йиллик позициясини яна бир бор таъкидладим, биз алоқани давом эттиришга келишиб олдик, - деди вазир.
Республика ТИВ расмий вакили Ариндам Багчи аввалроқ брифингда айтиб ўтганидек, Ҳиндистон ҳар доим “хавфсиз ва тан олинган чегара ичида мустақил ва яшовчан Фаластин давлати”ни барпо этиш бўйича тўғридан-ўғри музокарани қайта бошлаш тарафдори бўлиб келган.