Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, “NOVA PHARM” Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонаси бош директори Сатвиндер Сингх ва ҳамкорлари Викас Панвар ҳамда Намрита Сингхлар Термиз шаҳрига сафари доирасида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов қабулида бўлди.

Самимий мулоқот чоғида фармацевтика ва тиббиёт соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди. Томонлар меҳмонларнинг жанубдаги воҳа марказида олий таълим муассасаси ва замонавий клиникани ўз ичига олган тиббиёт кластери ташкил этиш лойиҳаси таклифини ҳам атрофлича муҳокама этди. Қайд этилдики, янги лойиҳа амалга ошса вилоятда тиббий инфратузилма тубдан ривожланиб, соҳа учун малакали мутахассислар тайёрлаш ва аҳолига янада сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш имконияти яратилади. 

Музокаралар якунида лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ҳамкорликда ҳал этиш ва ўзаро алоқаларни кенгайтиришга келишилди.  

Айни пайтда Термиз шаҳридаги “NOVA PHARM” Ўзбекистон-Ҳиндистон масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасида турли дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонликлар Термизда тиббиёт кластери барпо этмоқчи