Ҳиндистонда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради
Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучларига қарашли МиГ-29К русмли ўқув-машқ самолёти Араб денгизи устида ҳалокатга учраган.
Учувчилардан бири бедарак йўқолган, деб хабар беради Times of India газетаси.
"МиГ-29К машқ самолёти 26 ноябрь куни соат 17:00 атрофида денгизга қулаб тушган", – деб ёзади нашр.
Самолёт "Викрамадитья" авиаташувчи кемасидан ҳавога кўтарилган. Учувчилардан бири топилган, иккинчиси қидирилмоқда, дейилади хабарда.