Тошкент давлат шарқшунослик университетида жорий йил мартидан бошлаб Жанубий Осиё мамлакатларининг Ўзбекистондаги элчилари дарс машғулотлари олиб боради.

Жумладан, Ҳиндистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳат Ҳиндистон мустақиллигининг 75 йиллигига бағишлаб, Ҳиндистон ташқи сиёсати бўйича туркум маърузалар ўқийди. Мазкур дарслар Ҳиндистоннинг БМТ, ШҲТ каби халқаро ташкилотлар билан муносабатлари, БМТ томонидан тинчлик ва барқарорликни асраш борасида ўтказилаётган ислоҳотларга қўшган ҳиссаси, мамлакатнинг ривожланиш йўли, ҳинд диаспораси, Ҳиндистон ва Ўзбекистон тарихий-маданий алоқалари, ўзбек-ҳинд стратегик шериклигини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар каби мавзуларни қамраб олади.

Маниш Прабҳат 1996 йилдан Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигида фаолият олиб бориб, турли даврда вазирликнинг Евроосиё бўлими бошлиғи, мамлакатнинг АҚШ, Россия, Франция, Италия, Арманистон давлатларидаги дипломатик миссияларида фаолият юритган. У Деҳли университетининг тарих мутахассислиги бўйича магистри бўлиб, Ҳиндистоннинг бир қатор етакчи университетлари ҳамда Парижнинг Сорбонна ва Миланнинг Бикокка университетларида маърузалар ўқиган.

ТДШУда Ҳиндистон элчихонаси томонидан ташкиллаштирилаётган туркум маърузаларда элчихонанинг яна 6 нафар ходими – Шипра Гош, Бхаргав Митра, профессор Чандра Шекхар, Нипун Ананд, Адити Валунж, Ж.С.Н. Мурти иштирок этади. 

Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сайид Али Асад Гилланининг маърузалари Покистон ташқи сиёсатига бағишланади. Ушбу дарсларда геосиёсатнинг охирги 500 йиллик эволюцияси, Покистон ташқи сиёсати, замонавий геосиёсатда Покистон ва Ўзбекистон учун имкониятлар каби мавзулар ёритилади.

Сайид Али Асад Гиллани ўз фаолиятини 1996 йил Покистон Ташқи ишлар вазирлигида бошлаб, Шарқий Осиё, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, инсон ресурслари ва протокол бўлимларида турли лавозимларда ишлаган. Шунингдек, у Покистоннинг Хитой, Япония ва Туркиядаги элчихоналари, БМТнинг Женевадаги доимий ваколатхоналарида фаолият юритган. 

Сайид Али Асад Гиллани Сингапурнинг Нанянг технология университети ва АҚШнинг Массачусетс технология институтини “Бизнесни бошқариш”, Покистоннинг Панжоб университетини “Сиёсий фанлар” мутахассислиги бўйича магистр даражаларини олган. У ўз фаолияти давомида Анқарадаги Яқин Шарқ техника университети ва Пекиннинг тил ва маданият университетларида махсус маърузалар ўқиган.

Ҳиндистон ва Покистон элчиларининг чуқур назарий ва амалий мазмунга эга дарслари университет Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаларида катта қизиқиш уйғотиши табиий. 

Маълумот ўрнида: 2020-2021 ўқув йилидан ТДШУда Корея Республикаси, Туркия Республикаси ва Миср Араб Респубикаси элчихоналари дипломатларининг маърузалари йўлга қўйилди. 

Элёр Маҳмудов,

ТДШУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон ва Покистон элчилари талабаларга маъруза ўқийди