Ҳиндистон ташқи ишлар вазири билан учрашув
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “Осиё юраги – Истанбул жараёни” мулоқотининг тўққизинчи вазирлар конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жайшанкар билан учрашди.
Музокара чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва алоқаларни келгусида янада ривожлантириш истиқболини муҳокама қилдилар.
Tашқи ишлар вазирлари БМТ, ШҲТ вa бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалар, минтақавий хавфсизлик вa барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашдилар.
Ташқи ишлар вазирлиги
матбуот хизмати