Ҳиндистон Си Цзиньпин қарорини изоҳлади
Ҳиндистон фикрича, Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг G20 саммитида қатнашмаслиги ғайри оддий қарор ва бу қадам қабул қилувчи томонга таъсир қилмайди. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларига таяниб, “NDTV” телеканали хабар берди.
– Катта йигирмалик” етакчилари тиғиз иш дастури туфайли доим ҳам барча саммитда қатнашишга имкон тополмайдилар, – деди Ҳиндистон ҳукуматидаги шахси номаълум манба. – Бу ҳеч қанақасига қабул қилувчи томонга таъсир қилмайди.
Суҳбатдош телеканалга айтишича, “G20 илк саммитидан бошлаб айрим мамлакат раҳбарлари олий даражадаги муайян учрашувни ўтказиб юборишган. Фақат Буюк Британия, Германия, Европа Иттифоқи, Ҳиндистон, Италия, Канада, АҚШ, Туркия ва Жанубий Корея саммит ишида мунтазам равишда етакчилар даражасида иштирок этиб келади”.
Аввалроқ ХХР ТИВ расмий вакили Мао Нин саммитда Хитой делегациясини Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян бошқаради, дея маълумот берган.
ЎзА