Ҳиндистоннинг шарқий қисмидаги муссон бўрони чоғида чақмоқ чақиб, камида 33 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам жабрланди, дея хабар бермоқда расмийлар.
Штат табиий офатларни бошқариш бошқармаси баёнотида чоршанба ва пайшанба кунлари юз берган кучли тўфон туфайли Биҳор ҳудудида инсонлар қурбон бўлгани маълум қилинган. Фожиага асосан фермерлар, очиқ ҳавода ишлайдиган ишчилар учраган.
Айрим жойларда кучли ёмғир, чақмоқ тўхтагани йўқ.
Минтақа табиий офатларни бошқариш вазири Вижай Кумар Мандал таъкидлашича, тегишли амалдорларга фавқулодда вазиятдан огоҳлантириш ва зарур эҳтиёт чорасини кўриш бўйича кўрсатма берилган.
Ҳукумат яшин уриши оқибатида ҳалок бўлганлар оилаларига 4 миллион рупий (4 600 доллар) миқдорида товон тўланишини эълон қилди.
М.Пирматова, ЎзА