Ҳиндистон Ҳинд суви тўғрисидаги шартномага мувофиқ Покистон назоратидаги учта ғарбий дарё ортиқча оқимини ўзининг уч штати – Панжоб, Ҳаряна ва Ражастонга йўналтириш мақсадида 113 километрлик канал қурилиши учун техник-иқтисодий асос тайёрламоқда. Бу ҳақда NDTV тегишли манбаларга таяниб хабар тарқатди.

Ҳиндистон ҳозир ушбу уч дарёга келадиган сувнинг жуда оз қисмини ишлатади, чунки бу оқимнинг табиий йўналиши Ҳиндистонга деярли фойда келтирмайдиган траектория бўйича оқади. Режага кўра, ортиқча сувни йўналтириш учун янги каналлар қурилиши керак. Ушбу режанинг дастлабки босқичида Чиноб дарёси Рави, Бис ва Сутлеж дарёлари билан боғланади. Иш яқин уч йилда якунланиши кутиляпти.

Маълумки, Ҳинд суви шартномаси икки қўшни давлатга тегишли сув ресурси тақсимотини тартибга солади. 1960 йил имзоланган ушбу ҳужжат Ҳиндистоннинг шарқий, Покистоннинг эса ғарбий дарёлар – Ҳинд, Желум ва Чиноб устидан назоратини таъминлайди.

Келишувга кўра, Ҳиндистон баъзи истиснолардан ташқари ғарбий дарёлар Покистон томон оқишига рухсат бериши керак. Ғарбий дарёлар Ҳинд ҳавзаси умумий оқимининг 80 фоизидан ортиғи – 117 миллиард куб/метрни ташкил қилади.

Ўз навбатида Покистон Ҳинд дарёсини буришга уриниш жавобсиз қолмаслигини таъкидлаб келмоқда.

– Айни мақсаддаги ҳар қандай амалиёт уруш очиш, дея қабул қилинади, – дейилган “Dawn” нашрида эълон қилинган мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси баёнотида. – Покистонга тегишли оқимни тўхтатиш ёки буриш, қуйи соҳил бўйи давлатлари ҳуқуқини суистеъмол қилиш уруш ҳаракати сифатида баҳоланади. Бундай ҳолатда Ҳиндистон билан олди-сотди, жумладан Покистон орқали ҳар қандай учинчи давлатга ва ундан ҳар қандай савдо дарҳол тўхтатилади. Покистон ҳаво ҳудуди Ҳиндистонга тегишли ёки ушбу давлат томонидан бошқариладиган барча авиакомпаниялар учун ёпилади. Шунингдек, Жанубий Осиё минтақавий ҳамкорлик ассоциацияси (СААРC) визасидан ҳам воз кечилиши мумкин.

22 апрель куни Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир минтақасидаги Паҳалгам шаҳри яқинида худкушлик ҳужуми содир этилди. Натижада 25 ҳиндистонлик ва бир Непал фуқароси ҳалок бўлди. Ҳиндистон ҳужум ортида Покистон разведкаси (ИСИ) тургани ҳақида далиллар борлигини таъкидлаб келмоқда. Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Кашмирдаги ҳужумга Исломий республиканинг алоқадорлиги ҳақидаги айбловни рад этди. Хуллас, бу воқеа шундай ҳам муносабатлари яхшиланмаётган қўшнилар зиддиятини янада кескинлаштирди. Ҳатто, томонлар ўзаро ракета ҳужумларини ҳам амалга оширди.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон Покистонга оқаётган дарёларни буриш учун канал қурмоқчи