Ҳиндистон ҳукумати Покистон тасарруфидаги Кашмир минтақасининг тўққиз жойига ракета ҳужумини амалга оширди. Бу ҳақда BBC хабар тарқатган.

Покистон ҳарбийлари эса уч ҳудудга зарба берилганини маълум қилди. Ҳозирча 8 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ядро қуролига эга бу икки давлат ўртасидаги муносабат ўтган ой Паҳалгамда жангариларнинг  сайёҳларга ҳалокатли ҳужумидан кейин кескин ёмонлашди.

Деҳли "фожиага Покистондан қўним топган террорчилар очиқ-ойдин алоқадорлигини кўрсатувчи далиллар бор"лигини даъво қилди. Покистон томони бу фаразни рад этган.

Айни пайт ҳинд нишонларига қарши амалиёт ҳам бошлангани ҳақида маълумотлар бор. Масалан, Сринагардаги авиабаза аллақачон ракета зарбасига учрагани маълум қилинди. 

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон Покистонга ҳаводан зарба йўллади