2025-йил май ойи бошларида Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддият яна кескинлашди. Ҳиндистон “Синдур” номли ҳарбий операциясини эълон қилиб, Покистондаги ва Покистон назорати остидаги Кашмир ҳудудидаги террорчилик инфратузилмасига зарба берганини маълум қилди.
Бу ҳаракат Ҳиндистонда 26 кишининг ҳаётига зомин бўлган сайёҳларга қилинган ҳужум ортидан амалга оширилгани айтилмоқда. Ҳиндистон мазкур ҳужум ортида Покистон турганини даъво қилмоқда, бироқ Покистон буни қатъиян рад этди.
Ҳиндистон расмийларига кўра, зарбалар тўққизта террорчилик объектига қаратилган, аммо Покистон бу иддаоларни инкор қилиб, ҳужумларда тинч аҳоли жабрланганини билдирган. Расмий маълумотларга кўра, Покистонда саккиз киши ҳалок бўлган, жумладан икки нафар бола. Яна 35 киши жароҳатланган, икки киши бедарак йўқолган. Покистоннинг айтишича, зарбалардан бири масжидга тегди.
Покистон бош вазири Шабоз Шариф Ҳиндистонни “айёр ва қўрқоқ” ҳужумда айблаб, мамлакат ҳар қандай тажовузга муносиб жавоб беришини билдирди. Покистон армияси вакили эса “жавоб қулай фурсатда ва қулай жойда берилади” деб баёнот берди. Уларнинг маълум қилишича, ҳинд ҳарбий самолётлари 24 марта турли қуроллардан зарба берган. Бунга жавобан Покистон армияси бешта ҳинд жанговар самолётини, жумладан учта Рафале ва иккита Су-30МКИ ҳамда МиГ-29 ни уриб туширганини даъво қилмоқда. Ҳиндистон бу ҳақда ҳозирча изоҳ бермади.
Ҳозирда икки давлат чегара ҳудудларида ўқув масканлари ёпилган. Ҳар икки томон ҳам уруш ҳолатига яқин ҳаракат қилмоқда.
Шундан сўнг, Покистон ҳаво ҳудудини 48 соатга ёпди.
Москвадан Ню-Деҳлига учаётган самолёт Тошкентга қўндирилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/uCKpxTqN8vc" title="Xalqaro o'quv-mashg'ulot yig'ini yukori saviyada o'tib ketmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Даилй Пакистан Ҳиндистон армияси Кашмирдаги назорат чизиғида оқ байроқни кўтарганини маълум қилди.
Покистон томони Ҳиндистон қуролли кучлари бригадасининг штаби ва Кашмирдаги ажратувчи чизиқ бўйлаб жойлашган ҳинд постининг йўқ қилинганини маълум қилди. Ҳиндистон армияси эса бу баёнотларни тасдиқламади.
Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА