Ҳиндистон манзаралари. Деҳли Жоме масжиди (+видео)
Ҳиндистонга ислом тарғиботчилари IX–X асрдаёқ келганлар. Лекин дастлабки ибодат уйи – масжид масалан, Деҳлида XII асрда бунёд этилган. Кейинчалик Амир Темур Ҳиндистонни эгаллагач ислом динини қабул қилганлар кескин кўпайган.
Бугунгача Ҳиндистоннинг бош масжиди бўлиб келаётган Деҳлидаги жоме масжиди 1656 йилда Шоҳжаҳон томонидан қурилган. Тарихчиларнинг ёзишича, беш минг ҳинд, араб, турк, форсий, ҳатто европалик қурувчи ва мутахассислар олти йил давомида қурганлар. У эски Деҳлининг марказида бўлиб, мусулмонлар тор ва тиқилинч қўчалардан заҳмат кечиб борадилар.
Деҳли Жоме масжидида бира тўла 26 минг намозхон ибодат қила олади. Унинг икки минораси, учта гумбази бор. Жоме масжиднинг очилиш маросимига Шоҳжаҳон Бухорои шарифдан Сайид Абдулғофур Бухорий ҳазратларини таклиф этган. Кейинчалик шайх ҳазратлари Шоҳжаҳон салтанати бош имом-хатиби этиб тайинланган.
Жоме марказида фаввора бўлиб унга 40 метр пастликдан тошдан ясалган ускуналар босими остида сув чиқарилган.
Жоме 1856 йилга қадар империя диний бошқаруви учун ҳам макон бўлган. Инглиз истилочилари Ҳиндистонни эгаллагач масжидни бузиб ташламоқчи бўлдилар. Лекин халқ оёққа туриб ҳимояга чиқди.
Деҳлидаги Жоме нафақат нодир меъморий иншоат, балки Ҳиндистонда ислом тарғибот марказларидан бири сифатида ҳам фаолият кўрсатмоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/2EhdIWXTl58" title="Ҳиндистон манзаралари. Деҳли Жоме масжиди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов,
Элёр Олимов(видео), ЎзА