Пойтахтимиздаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг республика босқичи ғолиблари билан учрашув ташкил этилди.

Мулоқот давомида хорижий тилларни ўқитишни тубдан ислоҳ этиш бўйича олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар натижасида кейинги йилларда мамлакатимизнинг энг олис ҳудудларидаги мактабларнинг ўқувчилари ҳам чет тиллари бўйича ўтказилаётган танловларда яхши натижаларни қўлга киритаётгани таъкидланди.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ғояси асосида бундай юқори натижаларга эришган ёшлар ва уларнинг ўқитувчиларини рағбатлантириш мақсадида бу йил давлат бюджети ҳисобидан Буюк Британияга таълим саёҳатига юбориш ташаббуси илгари сурилгани диққатга сазовордир.  

[gallery-14695]

–Танлов бошланганида унинг барча босқичларида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги мактаб ўқувчилари жуда фаол иштирок этди, – деди Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова. –Бу иштирокчилардан 70 нафари танлаб олинди. Президентимиз хорижий тилларни ёшларга пухта ўргатиш долзарб масала эканини доим таъкидлайди. Уларнинг ташаббуси асосида ўқувчилар ҳам саёҳат, ҳам таълим йўналишида Буюк Британияга бораётгани ёшлар учун жуда катта мотивациядир.  

Учрашувда қайд этилганидек, танловнинг туман (шаҳар) босқичларида республика бўйича 34 минг 375 нафар ўқувчи (6 минг 885 та мактаб) иштирок этган бўлиб, уларнинг 32 минг 505 нафари инглиз тили, 1015 нафари немис, 905 нафари француз тили йўналишига тегишлидир.        

Танловнинг биринчи босқич якунларига кўра, юртимиз бўйича 208 та туман ва шаҳар мактаблари танловнинг иккинчи (вилоят) босқичига тавсия  этилди. Улар орасида 207 та мактаб инглиз тили ва битта мактаб француз тилидан иштирок этди.  

Беллашувлардаги хорижий тилларни билиш даражасини аниқлашга қаратилган топшириқлар умумтаълим мактабларининг 7-9-синф ўқувчилари учун  мўлжалланган бўлиб, саволларнинг қийинлик даражаси осондан қийинга томон таълим тамойилларига асосланди. Тест топшириқлари иштирокчиларнинг мулоқот кўникмаларини босқичма-босқич ривожлантиришга қаратилган.  

Танловнинг 2023 йил 14-18 август кунлари ўтказилган республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят ва Тошкент шаҳридан  биттадан мактаб, жами 14 та мактаб ва 70 нафар  ўқувчи иштирок этди.  

Ушбу босқичда Буюк Британиянинг “Cambridge Assessment English” ташкилотига тегишли бўлган “Linguaskill” халқаро тести воситасида иштирокчиларни тинглаб тушуниш, ёзиш, гапириш ва ўқиш кўникмалари синовдан ўтказилди.  

Республика босқичида иштирок этган 70 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи жорий йилнинг 21-28  ноябрь кунлари Буюк Британияга таълим саёҳатида бўладилар. Ўқувчиларимиз Англиядаги таълим жараёнлари, жумладан, “Ардмор” тил ўқитиш мактаби, Кембриж, Лондон, Винзор, Оксфорд шаҳарлари,  Темза дарёси бўйлаб саёҳат қилади. Инглиз тенгдошлари билан ўтказиладиган турли учрашувлар, Буюк Британия маданияти ва тарихи билан боғлиқ тадбирларда иштирок этади.  

Айтиш керакки, “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг республика босқичи якуний натижаларига кўра, Наманган шаҳридаги 7-мактаб жамоаси 1-ўринни, Тошкент шаҳридаги Яшнобод тумани 145-мактаб жамоаси 2-ўринни, Бухоро вилояти Бухоро туманидаги 1-мактаб жамоаси 3-ўринни эгаллади. Биринчи ўринга сазовор бўлган жамоа 500 миллион сўм,  2-ўринни эгаллаган мактаб 400 миллион сўм, 3-ўринга муносиб топилган жамоа 300 миллион сўм билан тақдирланган.  

–Аввалига жуда ҳаяжонландик, – деди Наманган шаҳридаги 7-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Мубина Қаҳҳорова. – 2022 йил қишдан бошлаб тайёргарлик кўра бошладик. Биринчи ўринни оламиз деб сира ўйламагандик. Астойдил ҳаракат қилдик. Бундай эътибор учун Президентимизга, устозларимизга раҳмат.  

–Биринчи синфдан бошлаб ўқувчиларни турли хорижий тиллар бўйича фан олимпиадаларига тайёрлаймиз, – деди Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги 20-мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Муқаддас Музаффарова. – Болаларнинг чет тилларини ўрганишга оид иқтидорига қараб улар билан машғулотлар олиб бордик. Бу йил иккинчи марта хорижий тиллар бўйича финал босқичига чиқяпмиз.  

– Тил ўрганиш бўйича бундай лойиҳалар жуда яхши, – деди пойтахтимиздаги 18-мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Усмон Маъмур (АҚШ). – Болалар хорижий тилларни мукаммал эгаллашга оид бу каби  саёҳатларни жуда яхши кўрадилар. Ҳозир ўқитувчиларга ҳам инглиз тилидан дарс бериш методикасини ўргатаяпмиз. АҚШда асосан хорижий тилларни эшитиш орқали тез ўрганишади. Болаларни фақат синфга ўтқазиб қўйиб, уларга китоб орқали тил ўргатиш нотўғри. Улар инглиз тилида кўпроқ гапириши, керак бўлса, синфхоналарда юриб-югуриб, жонли тарзда мулоқот  қилишлари кутилган натижани беради. Ушбу танловда ҳакамлар ҳайъати таркибида иштирок этдим. Болаларга ҳозиргидагидек кўпроқ рағбат бўлса, сертификатлар топширилса, мана шундай эътибор бўлса, улар ўз устида кўпроқ ишлайди.  

Самимий руҳда ўтган учрашувда таълим тизими мутасаддилари, педагоглар ўқувчиларга ва уларнинг устозларига  оқ йўл тиладилар.  

Назокат Усмонова,  

Носиржон Ҳайдаров (сурат),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳилола Умарова: Чет тили билимдонларининг Буюк Британияга бораётгани ёшлар учун жуда катта мотивация