Ҳилола Артикбоева Осиё чемпиони бўлди
Жорий йилнинг 16-19 март кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида спортнинг кураш тури бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Гулистон олимпия захиралари коллежининг 10-синф ўқувчиси Артикбоева Ҳилола 52 килограмм вазн тоифасида Осиё чемпиони бўлди.
Ҳилола Осиё чемпионати давомида Қирғизистон, Тожикистон, Эрон ва финалда хитойлик спортчиларни мағлуб этди. Ҳилола Артикбоева Сирдарё вилояти тарихида миллий кураш тури бўйича илк маротаба халқаро майдонда олтин медал олган спортчига айланди.


Ш. Суяров, ЎзА.