Бухорода Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги ҳамда 30 июнь – "Ёшлар куни" муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” ҳаракати остида “Ёшлар фестивали” бўлиб ўтмоқда.

Фестивалнинг ўзига хос жиҳатларидан бири бу вилоятда мавжуд 171 нафар чин етим болалар ҳолидан хабар олинади. Уларга вилоят ҳокимининг махсус совғалари тарқатилади.

Бухоро вилояти прокурори Маҳмуд Истамов бошчилигидаги вилоят мутасаддилари фестивал доирасида Бухоро шаҳридаги 32-“Меҳрибонлик уйи”даги тарбияланувчилар ҳолидан хабар олинди.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари орасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” ҳамда битирувчиларни олий таълимга жалб қилиш ва касбга йўналтириш борасидаги “Менинг аъло касбим” лойиҳалари ўтказилди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига байрам совғалари топширилди. Санъаткорлар куй ва қўшиқлари тадбирга байрамона кайфият бағишлади.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин