Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва вилоят қўғирчоқ теарти ҳамкорлигида Қумқўрғон туманидаги ногиронлиги бўлган болалар “Мурувват” уйида “3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни”га бағишланган тадбир ташкил этилди.

Вилоят божхона бошқармаси, туман ҳокимлиги, тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси мутасаддилари, маданият ходимлари иштирок этган тадбирда сўнгги йилларда мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилиб, уларга қулай шарт-шароитлар яратилаётгани таъкидланди.  

Президентимизнинг 2022 йил 30 июлдаги  “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Шунга мувофиқ юртимиздаги “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати Давлат божхона қўмитасига бириктирилди.

Айни пайтда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ҳам воҳадаги тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг инфратузилмасини яхшилаш, васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш учун замонавий услуб ва ижтимоий технологияларни жорий этиш, васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Уларни протез-ортопедия мосламалари, реабилитация қилишнинг техник ва гигиеник воситалари билан таъминлаш, васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятини ривожлантириш каби йўналишларда муайян ишларни амалга оширмоқда.  

Жумладан, васийликка олинган, паспорти ва туғилганлик гувоҳномаси мавжуд бўлмаган шахслар ўрганилиб, 8 нафари ID карталари билан таъминланди. Яна 12 нафарининг тегишли ҳужжатлари жамланиб, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиш учун фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси киритилди. 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни арафасида Денов туманидаги “Мурувват” уйида Денов тумани фуқаролик суди судьялари, туман адлия, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари, “Денов” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари иштирокида сайёр суд ташкил этилиб, мурувват уйида яшовчи 7 нафар паспортсиз фуқаролар шахси аниқланди ва туғилганлик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича суд қарори қабул қилинди.

Қумқўрғон туманидаги ногиронлиги бўлган болалар “Мурувват” уйида бўлиб ўтган тадбирда вилоят қўғирчоқ театри ва туман маданият бўлими санъаткорларининг қизиқарли спектакл ва куй-қўшиқлари барчани хушнуд этди. Интернат уйи тарбиячилари ва тарбияланаётган  болажонларнинг саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлари ҳам иштирокчиларга бир олам қувонч улашди.  

Тадбир якунида фидойи тарбиячилар ва тарбияланаётган болажонларга вилоят божхона бошқармасининг совғалари топширилди.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас