Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас
«Бир кўнгил ибодати, минг Каъба ибодати». Бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойилларига асосланган юртимизда кўнгли ўксик ва жисмоний имконияти чекланганлиги боис бошқалардан ўзини четда тутадиган фуқароларнинг эмин-эркин яшашлари, замон талаби даражасида таълим-тарбия олишлари, жорий қилинган барча имтиёз ва имкониятлардан тўлақонли фойдаланишлари учун барча зарур шарт-шароит яратилаётгани, давлат сиёсати даражасида алоҳида эътибор ва ғамхўрликка муҳтож юртдошларимизга рағбат кўрсатилаётгани айни мақсадга мувофиқ иш.

3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан бугун Вобкент туманидаги барча жисмоний имконияти чекланган фуқаролар, хотин-қиз ва болаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳам ана шу олижаноб ва хайрли саъй-ҳаракат инъикосидир.
Сана муносабати билан туман ҳокими Ф.Умаров бошчилигида сектор раҳбарлари, халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда «Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси ходимлари томонидан улар ҳолидан хабар олинди.

Юсуф НАСУЛЛАЕВ, Вобкент тумани ҳокимининг маслаҳатчиси