“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас” (+видео)
Буюк ишлар кичик қадамлардан бошланади. Бу қадамларни сизга интиқ бўлиб турган аммо буни изҳор эта олмайдиган болажонлар томон қўймоқ, уларнинг меҳр-эътибор оғушида улғайишига ҳисса қўшмоқ эса бахтли ва тенг ҳуқуқли жамият қуришнинг асосий омили ҳисобланади.
Қарши шаҳридаги алоҳида таълимга эҳтиёжлари бор болалар учун ихтисослаштирилган 17-сонли мактаб-интернати ўқувчилари учун ҳам ана шундай хайрли ишларга қўл урилмоқда.
Хусусан, Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан бир қатор спорт тўгараклари фаолият бошлагани бунинг ёрқин мисолидир. Мазкур тўгараклар гапириш ва эшитишда нуқсони бор ёшлар учун махсус ташкил этилган бўлиб, улар ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.
“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас” шиори остида ўтказилган тадбир давомида ҳарбий хизматчилар ва ходимлар болаларга қувонч улашди.
Мазкур учрашувнинг асосий мақсади ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини ошириш ва уларни келажакда касб танлашга йўналтиришдан иборат. Тадбир давомида болалар спорт машғулотларида фаол иштирок этиб, ўз билим ва кўникмаларини янада бойитиш имкониятига эга бўлди.
<iframe width="789" height="444" src="https://www.youtube.com/embed/vvQjsl_PJJ0" title="“Hech kim mehr va e’tibordan chetda emas”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Бу каби тадбирлар алоҳида таълимга эҳтиёжлари бор болалар учун янги имкониятлар яратиб, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига ва келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Н.Раҳмонова, ЎзА