Тошкент вилоятида жорий йилда 2 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган, кам таъминланган инсонларга моддий ёрдам берилган.

Меҳр-саховат ойлиги лойиҳаси доирасида Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти бўлим ва бўлинмалари томонидан Паркент туманида ўтказилган «Меҳр қолур...» деб номланган хайрия тадбирида шу ҳақида сўз борди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Д.Шоисмановнинг таъкидлашича, бу каби лойиҳалар барча ҳудудларда ташкил этилмоқда.

 Фонд ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳудудий бўлим ва бўлинмалари томонидан 2021 йилда 2 минг 50 нафар кам таъминланган, ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд оилалар вакилларига, 52 нафар якка ёлғиз қариялар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, 105 турдаги ижтимоий ҳолатлар бўйича аҳолига моддий ёрдам кўрсатилган.  

Тадбирга вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан келган меҳмонлар учун байрам дастурхони ёзилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди