Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари, бошланғич партия ташкилотлари, волонтёрлик гуруҳлари сайловолди тарғибот тадбирларини олиб бормоқда.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида сайловчилар билан бўлиб ўтган мулоқотда партиянинг янги Сайловолди дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодлар таништирилди. 

Таъкидланганидек, мамлакатни ҳар томонлама тараққий эттириш, халқ фаровонлигига эришиш, давлат бошқаруви самарадорлигини оширишда сайловлар фундаментал аҳамият касб этади. Ўзбекистон Халқ демократик партияси узоқ йиллик тажрибага эга бўлиб, юртимизда ўтказилган барча сайловларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Кучли жамиятни ривожлантириш, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигини таъминлашдек умуминсоний ғояларга таянгани учун партия ғоялари ҳар доим долзарб бўлиб келмоқда. 

[gallery-19479]

Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда партиянинг Сайловолди дастуридаги энг муҳим йўналиш, халқ манфаатлари нуқтаи-назаридан ишлаб чиқилган ғоя ва таклифлар йиғилганларга тушунтирилди. Дастурда давлат ва жамиятни ривожлантириш, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритишга қаратилган 15 қадамни ўзида мужассам этган 100 га яқин таклиф ва ташаббус илгари сурилмоқда. Табиийки, партия бош мақсадидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий йўналишга, ижтимоий соҳадаги муаммолар ечимига асосий урғу берилган. 

Мулоқотда фуқаро коммунал хизматлардан асоссиз ёки таъминотчининг айби билан узилган тақдирда таъминотчи томонидан фуқарога компенсация тўлаш тизимини жорий этиш, бу борада, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аҳолини арзон электр энергия, иссиқлик ва иссиқ сув тизими билан таъминлаш бўйича ҳудудий инвестиция дастурларини, жумладан, жойларда давлат-хусусий шериклик тартибида дастурларни амалга ошириш бўйича ташаббуслар киритиш борасидаги таклифлар кўпчиликка манзур бўлди. 

Учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХДП сайловчиларни қўллаб-қувватлашга чорламоқда