Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан парламент ва маҳаллий кенгашларга кўрсатилган депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Учрашувларда партиянинг янги сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритилиб, давлат ва жамиятни ривожлантириш, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритишга оид кўплаб таклиф ва ташаббуслар илгари сурилгани таъкидланмоқда. 

Юлдуз маҳалласидаги Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида депутатликка номзод Мавжуда Ҳасанова билан учрашувда ҳам нуронийлар, партиянинг бошланғич ташкилотлари вакиллари ва аъзолари, маҳалла фаоллари, партияга хайрихоҳ ёшлар, хотин-қизлар иштирок этди. 

Унда партиянинг сайловолди дастурида белгилаб олинган мақсад ва вазифалар тўғрисида фикр алмашилди. Партия ўз дастурий мақсадларини аввало, ижтимоий ҳимоя, ижтимоий тенглик ва ижтимоий адолат тамойилларини юзага чиқариш орқали “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойилини ҳамда давлатнинг тегишли ижтимоий мажбуриятларини самарали амалга оширишдек умуммиллий манфаатлар устуворлигига асосланиб белгилангани қайд этилди. Ана шу мақсадларга эришиш йўлида кейинги беш йиллик учун 15 та стратегик қадамдан иборат устувор вазифалар белгилаб олингани таъкидланди. 

– Бизнинг мақсадимиз – ҳар бир инсон учун ижтимоий тенглик ва адолат тамойиллари асосида муносиб яшаш шароитини яратиш, – дейди Мавжуда Ҳасанова. – Ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи билан таъминлаш бўйича самарали сиёсатни амалга оширишдан иборат. Давлат аҳоли манфаатларини тўлақонли таъминлаш мақсадида кучли ижтимоий сиёсат юритиши лозим, деб ҳисоблаймиз. 

Партиянинг сайловолди дастурида кўрсатиб ўтилган мақсад ва вазифалар тарғиботи вилоятнинг барча ҳудудларида амалга оширилмоқда. Шунингдек, юртдошларимизни сайловларда фаол иштирок этишга чақирилмоқда. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХДП ҳар бир инсон фаровонлиги ғоясини илгари сурмоқда