5-6 февраль кунлари Тошкент давлат шарқшунослик университетида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580-йиллигига бағишланган “Алишер Навоий дунё шарқшунослари нигоҳида” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади.

Конференция Туркий тилли давлатлар кенгаши, Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ), Анқара, Мармара, Анқара Ҳожи Байрам Вали, Аллома Таботабоий, Кобул университетлари, Қозон федерал университети, Р.Б.Сулейменов номидаги шарқшунослик институти, шунингдек, Туркия, Эрон, Озарбайжон ва Афғонистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссиялари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Ўзбек халқи, бутун инсоният улуғ мутафаккир, даҳо шоир ва буюк давлат арбоби Алишер Навоий хотирасига ҳурмат бажо келтиради. Кўплаб машҳур шоир, олимлар уни устоз билишган. Ўзбек тили ва адабиёти асосчиси ижоди орқали барчани дўстлик, ўзаро ҳажмиҳатликка чорлаган. Навоий достонларида славян, араб, арман, юнон ва бошқа халқлар ҳаётига бағишланган мисралар бисёр. Шоир ҳар доим тинчликни асрашга даъват қилган.

Ҳақиқий халқ шоири Алишер Навоий асарларида олижаноб инсонлар фазилатини улуғлаган. Бурчга садоқат, муҳаббат, дўстлик, ватанпарварликни тараннум этган. Мутафаккир адолатли давлатни, озод одамлар ўз меҳнати орқали фаровон кун кечиришини орзу қилган.

Буюк бобокалонимизнинг 580 йиллиги нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам кенг нишонланмоқда. Қувонарлиси, бундан бир неча аср аввал бўлганидек, инсоният ҳамон унинг ўлмас асарларини қизиқиш ва муҳаббат билан ўқимоқда. Олим-у педагоглар эса Навоий ижоди бўйича илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.

Сўнгги йилларда Тошкент давлат шарқшунослик университетида навоийшуносликни оммалаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, 6 та монография нашрга тайёрланди: «Навоийшуносликка кириш», «Алишер Навоийнинг «Хамса» асарида айрим рамзлар ва образлар», «XXI аср. Алишер Навоий лирик мероси матншунослик муаммолари», «Ҳайрат-ул аброр» достонида инсон сиймоси ва унинг маънавий дунёси», «Алишер Навоий бадиий асарларининг XV-XVI асрлардаги қўлёзмалари», «Шарқ мумтоз адабиётида “Арбаъин” ёзиш анъанаси (Жомий, Навоий ва Фузулий асарлари мисолида)».

Шунингдек, “Маҳбуб ул-қулуб” асаридан саралаб 18 тилга таржима қилинган 30 ҳикматдан иборат “Навоий ҳикматлари” тўплами чоп этилди. Тошкент давлат шарқшунослик университетида давлат илмий дастурлари доирасида бажарилган “Алишер Навоийнинг “Ғаройиб ус-сиғар” девонидаги ғазалларнинг ўзбек ва инглиз тилларида илмий изоҳ ва шарҳларини яратиш” амалий лойиҳаси доирасида “Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар (ғазаллар шарҳ ва изоҳи)” номли 10 томлик монография нашр этилди.

Бундан ташқари «Муҳокамат ул-луғатайн» асарига услубий ишланма чоп қилинган, шоир асарлари бўйича компьютер дастури ишлаб чиқилган.

ТДШУ ректори Гулчеҳра Рихсиева раислигида ўтадиган халқаро анжуманда Ўзбекистон, АҚШ, Франция, Швеция, Венгрия, Туркия, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон, Миср, Эрон, Афғонистон каби 15 мамлакатнинг 60 та олий ўқув юрти ва ташкилоти номидан 130 нафар маърузачи сўзга чиқади. Мазкур конференция шарқшунос, навоийшунос олимлар олдида турган долзарб вазифаларни аниқлаш, Алишер Навоий асарларини манбашунослик ва матншунослик нуқтаи назаридан тадқиқ қилиш жараёнини чуқурлаштириш, адиб асарлари поэтикаси, тили ва услуби, Навоийнинг адабий мероси ва Шарқ цивилизациясини таққослаш, шоир асарлари ғояси ва Шарқ фалсафий билимлари ривожланиш босқичларини янада чуқурроқ ўрганиш, шарқшунос олимларнинг янги авлодини тарбиялаш ва шакллантириш масалаларини муҳокама қилиш имконини беради.

Элёр Маҳмудов,

ТДШУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳазрат Навоий юбилейига бағишланган шарқшунослар халқаро анжумани