Ҳазорасп туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Хоразм вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан Тупроққалъа туманидаги "NEW BEST STYLE" МЧЖ таъсисчиси Абдуллаев Мақсудбек Ҳожиевич номзодини тавсия этди.
Музокарада сўзга чиққанлар номзодни якдиллик билан қўллаб- қувватладилар. Абдуллаев Мақсудбек Ҳожиевич Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.
А. Шокиров, ЎзА