Хайрулло Бозоров Сўхга борди
Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров Сўх туманида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.
Маҳаллаларда юзма-юз мулоқотлар ўтказиляпти.
"Сарибозорча" маҳалла фуқаролар йиғинида янги бунёд этилган 29-умумтаълим мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда вилоят раҳбари иштирок этиб, барчани янги билим маскани билан табриклади.
Мазкур мактаб "Мирзақурбон" масъулияти чекланган жамияти томонидан 5 миллиард сўмликдан ортиқ маблағ эвазига қурилди. Бу ерда ўқувчиларнинг замонавий билим ўрганишлари учун барча шароитлар яратилган.

"Сариканда" маҳалла фуқаролар йиғини биноси давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилди. Бугун мазкур бино ҳам фойдаланишга топширилди. Вилоят ҳокими маҳалла биносида яратилган шароитларни бориб кўрди, аҳоли билан суҳбатлашди.
М. Сулаймонов, ЎзА