Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш ва ӯтказиш мақсадида Оролбӯйида 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларда ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланиб, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 17 декабрдаги “Ӯзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш  

ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида барча шаҳар ва туманларда, маҳаллаларда, меҳнат жамоалари билан ӯқув юртларида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Байрам арафасида жойларда ӯтказилаётган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари бунинг яққол исботидир.  

[gallery-3527]

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бӯлимидан олинган маълумот бӯйича ҳозиргача умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарида жами 482 минг 794 нафар, шу жумладан 291 минг 94 нафар ёш иштирок этмоқда. Улар томонидан 726 гектар гектар ер майдони ободонлаштирилиб, 688 тонна маиший ва қурилиш чиқиндиси чиқариб ташланди. 392 километр ариқ ва лотоклар тартибга келтирилди. Шунингдек, 272 та қабристон ҳамда 8 та зиёратгоҳ ободонлаштирилди. Иштирокчилар томонидан  209211 та мевали ва манзарали дарахтга шакл берилди. Бу ишларга 217 та техника қатнаштирилмоқда.  

Ҳашар доирасида 667 та, шу жумладан 168 та  кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилага,  пенсионер ва ёлғиз қария, ногиронлиги бўлган шахсларга хайрия ёрдами кӯрсатилди.  

Оролбӯйи шаҳар ва туманларида умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари давом этмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайрия ҳашарида ёшлар фаол