Пойтахтимизда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий малака тизимини ривожлантириш институти, ЮНЕСКО ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ҳамкорлигида “Миллий малака тизимини ривожлантиришнинг жорий ҳолати ва истиқболли вазифалар” мавзусидаги I Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. “Ҳаёт давомида таълим – миллий малака тизимининг асоси” тамойили конференциянинг асосий шиори сифатида белгиланди.

Конференцияга ЮНЕСКО, “Helvetas”, “GIZ”, “ETF”, “DVV International”, “KOICA”, “ADB”, Жаҳон банки каби халқаро ташкилотлардан бир қатор малакали экспертлар ташриф буюрди. 

Анжуман доирасида Миллий малака тизимини ривожлантириш институти директори Анвар Аллабергенов “Ўзбекистонда миллий малака тизимининг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари”, ЮНЕСКО эксперти Жеан Марк “Ҳаёт давомида таълим истиқболларига асосланган малака тизими сифатини таъминлаш” каби мавзуларда ўз тақдимотлари билан иштирок этди. Европа таълим фонди вакили Надежда Солодянкина “Норасмий ва ноанъанавий таълим натижаларини тан олиш бўйича Европа тажрибаси” мавзусидаги маълумотлар билан ўртоқлашди.

[gallery-23511]

Шунингдек, тадбир давомида таълимда сифатни таъминлаш, меҳнат бозорининг замонавий тенденцияларини аниқлаш, кўникмаларни башорат қилиш, рақамли технологиялардан фойдаланиш, кекса ёшдаги шахсларни ўқитиш, ҳаёт давомида таълимнинг барча шакллари (расмий, норасмий) натижаларини тан олишни изчил йўлга қўйиш, бу борада халқаро усул ҳамда технологияларни қўллаш бўйича аниқ тавсиялар, инновацион ечимлар берилди. Халқаро ташаббусларда фаол иштирок этиш, миллий малака асосларини халқаро стандартларга мослаштириш ва трансмиллий тан олиш механизмларини ишлаб чиқиш зарурлигига эътибор қаратилиб, малакаларни халқаро мувофиқлаштириш ва уларни ўзаро эътироф этиш муҳимлиги қайд этилди. 

Баҳолаш ва ўқитиш жараёнларига инновацион ва рақамли ечимларни фаол татбиқ этиш, жумладан, таълим ва малака жараёнларининг самарадорлиги, шаффофлиги ва қулайлигини ошириш мақсадида рақамли платформалар, электрон портфеллар, масофавий тест тизимлари ва сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Ушбу халқаро конференция миллий малака тизими ривожи учун муҳим платформа бўлиб, глобал тажрибалар алмашиш, халқаро стандартларга мувофиқлашиш ҳамда инсон капитали салоҳиятини янада оширишда муҳим қадам ҳисобланади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаёт давомида таълим – миллий малака тизимининг асоси