Қарор ва ижро

Йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратишдан кўзланган асосий мақсад фуқароларни турли хил йўл- транспорт ҳодисаларидан асрашдир.  

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 12 июлдаги “2022 – 2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори доирасида  автомобиль йўллари инфратузилмаси комплекс такомиллаштириш, ҳаракатни бошқариш тизимини, жамоат транспортини ривожлантириш  ва рақамлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш белгиланган. Шунингдек, қарорда шаҳар йўловчи транспорти бекатларида йўловчиларга зарур бўлган барча маълумотларни электрон тақдим этувчи мониторлар жойлаштирилиши, йўл белгиларига жиддий эътибор қаратиш ҳам назарда тутилган.  

– Президентимизнинг “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти ҳудудида, Жиззах шаҳри ва туман марказларидан ташқари, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида амалга оширилиши белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди, – дейди Автомобиль йўлидан фойдаланиш ва техник ҳолатини таҳлил қилиш транспорт механизация ҳамда техник таминлаш шуъбаси мутахассиси Ҳусниддин Сувонов. – Белгиланган топшириқларга кўра, режада кўрсатилган 1 минг дона ўрнига 1 минг 60 дона янги йўл белгиси ўрнатилиб, яроқсиз ҳолга келиб қолган 1 минг 900 та йўл белгиси 1 минг 964 та янгисига алмаштирилди.  

Шунингдек, 6 дона светофор реконструкция қилиниб, янгидан 3 та пиёдалар учун светофор ўрнатилган, 0,2 километрга квадрат йўл ётиқ чизиқлари чизилган. 2 километрлик аҳоли пунктларидаги кесиб ўтиш белгиланмаган жойларга пиёдалар ҳаракатини чекловчи восита(панжара)лар ўрнатиш ишлари тўлиқ амалга оширилган.  

Президентимизнинг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Жиззах вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузурида махсус эксплуатация-монтаж бўлинмаси қайта ташкил этилиб, ушбу бўлинманинг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Эндиликда ушбу бўлинма алоҳида замонавий маъмурий бинога эга бўлиши билан бирга 5 миллиард 985 миллион сўмлик бугунги кун талабига тўла жавоб берадиган замонавий махсус транспорт воситалари билан таъминланган.

– Вилоятимизда ушбу махсус эксплуатация-монтаж бўлинмаси Жиззах шаҳри ва барча туман марказларига ҳамда 111 та светофор билан тартибга солинган объектларга хизмат кўрсатади, – дейди Жиззах вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати раҳбари, майор Эркин Очилов. – Ушбу бўлинма қайта ташкил этилгандан буён шу кунга қадар вилоят миёсида 35 та светофор ўрнатилди ва 7 та светофор иншоотларида қайта реконструкция ишлари амалга оширилди.

Жиззах шаҳри ва туман марказлари ҳудудидаги автомобиль йўлларига 800 тадан ортиқ янги йўл белгиси ўрнатилиб, 700 дан зиёд яроқсиз ҳолга келиб қолган эски турдаги йўл белгилари юқори интенсивли нур қайтарувчи замонавий йўл белгиларига алмаштирилди.

Вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини тўғрисидаги билимларини шакллантириб боришга алоҳида эътибор қаратилган.  Мактабгача таълим ташкилотларида “Йўл ҳаракати қоидалари интизоми болаликдан бошланади” шиори остида назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилмоқда.

“Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури ижросини таъминлаш мақсадида вилоят мутасаддилари томонидан ҳаракат хавфсизлигини тўғри ташкил этишга қаратилган  ижобий ишлар келгусида содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади, албатта. Зеро, мамлакатимиз раҳбарининг бу борада қабул қилган фармон ва қарорларидан кўзланган асосий мақсад ҳам инсонга эътибордир.

А.Қаюмов (сурат),  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури – амалда